1

Алимент тўламаган ота фарзандига уй берди

ЖАМИЯТ 24.04.2024, 20:30
Теглар: алимент, Косон тумани
Алимент тўламаган ота фарзандига уй  берди

Ота алимент тўламаганлиги учун жиноят иши қўзғатилишини эшитиб, фарзанди учун уй  берди. Бу ҳақда darakchi.uz’га МИБ матбуот хизмати хабар берди. 

Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг 2018 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Ф.Обраевдан ундирувчи М.Рустамова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. 

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Муборак туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган. 

Қарздор бўлим давлат ижрочисининг огоҳлантиришларига қарамасдан,  алимет пулларини ўз вақтида тўламаганлиги туфайли 2023 йилнинг ноябрь ойида маъмурий қамоқ жазосига тортилган эди. 

Аммо бундан тўғри хулоса чиқармаган Ф.Обраевга жиноят иши қўзғатилиши учун ҳужжатлар тайёрланаётганлини ҳақида айтилганда, у пул тўлай олмаслигини ва жиноий жавобгарликка тортилмаслик учун ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилди. 

Давлат ижрочисининг тушунтиришларидан сўнг, алимент эвазига уй бериши ҳақида айтди. 

Қарздор ва ундирувчининг ўзаро келишувига асосан, Ф.Обраев мавжуд 22 млн. сўм қарздорлиги ва фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган алимент пуллари ҳисобига тумандаги ўз яшаш уйини ундирувчи М.Рустамованинг номига расмийлаштириб берди. 

Шу сабаб ижро ҳужжати амалда тамомланган.

Шарҳлар

Қилмишидан тўғри хулоса чиқарган қарздор суд жараёнида алимент қарздорлигини тўлади

25.09.2020, 20:26

Бюронинг Сергели туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 06.09.23019 йилдаги суд қарорига асосан қарздор Ш.Жалиловдан ундирувчи Ж.Арипбаева фойдасига бир нафар фарзанди...
Хоразмда алиментдан бўйин товлаб юрган отадан 21 млн сўм ундириб берилди

14.09.2020, 18:31

Бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент тўловлари бўйича қарздорларнинг масъулиятини ошириш борасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу  ҳақда МИБ хабар бермоқда  Фуқаролик ишлари...
Энди судга алимент даъвоси учун пул тўламайсиз

03.02.2020, 16:09

ШУНИНГДЕК, ЖАМИ 40 ТА ҲОЛАТ БЎЙИЧА СУДГА ДАЪВО КИРИТИШ УЧУН ТЎЛОВ ТЎЛАНМАЙДИЖорий йилнинг 6 январида Президентимиз томонидан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Мазкур Қонунга кўра,...
Нурафшонда маъсулиятсиз ота қамалди

21.12.2019, 11:30

Масъулиятсиз отага чора кўрилади, дея хабар берди “darakchi.uz”га МИБ.Келтирилишича, фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг хал қилув қарорига кўра фуқаро Д.Хамдамовдан вояга етмаган икки нафар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1