1

“TOEFL” сертификати олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

ЖИНОЯТ 24.04.2024, 22:40
Теглар: Мирзо Улуғбек тумани, “TOEFL IBT” сертификати
“TOEFL” сертификати олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Мирзо Улуғбек туманида “TOEFL” сертификати олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.К. ва А.А. ўзаро тил бириктириб, фуқаро У.Ю.нинг ишончига кириб, унинг турмуш ўртоғи Ш.Ю.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан “TOEFL IBT” сертификатини олиб бериши эвазига 1 800 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан  ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Мирзо Улуғбек туманидаги айрим манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади

08.02.2021, 16:47

Бугун, 8 февраль куни Мирзо Улуғбек туманининг баъзи ҳудудларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» ДУК туман бошқармасига таяниб, туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1