1

Атлас кийган аёлларни ҳақоратлаган эркак қамалди

ЖАМИЯТ 24.04.2024, 23:32
Теглар: Atlas Party, аёлларни обрўсизлантириш, ҳақоратлаган эркак, қамалди
Атлас кийган аёлларни ҳақоратлаган эркак қамалди

Жорий йилнинг апрель ойида "Замонавий аёллар" клуби томонидан Atlas Party номли миллий либослар тарғибот тадбири ўтказилган ва тадбирдан лавҳалар ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган. Ушбу лавҳаларга нисбатан номаълум эркакнинг мазкур тарғибот тадбирида иштирок этган аёлларни обрўсизлантирувчи ҳақоратли сўзлари акс этган видеоролик ижтимоий тармоқларда тарқалган бўлиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

"Яқинда бизга бир видео ташлашибди. Миллий либос деб тақдим қиляпти. Миллий либос ундай бўлмайди. Енги йўқ, ярим-яланғоч бўлиб ётибсан-ку. Ўша миллий либос бўлса ҳам модель бўлиш "лесбиянка"га қолибдими?", - дея видеомурожаат қилган мазкур эркак.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мазкур эркакнинг бу чиқишини кескин қоралаб, унга қонуний чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.

ИИВнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Atlas Party тадбирининг бир қатор иштирокчилари ички ишлар идораларига ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўриш учун ариза билан мурожаат қилишди.

Олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлар натижасида мазкур шахс 1988 йилда Сирдарё вилоятида туғилган фуқаро М.Д. эканлиги аниқланди.

2024 йилнинг 23 апрель куни фуқаро М.Д. Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга таклиф этилди ҳамда у ўзининг шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда атлас тарғиботини олиб борган аёлларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатганлиги таъкидлаб ўтди.

Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолати тегишли тартибда Шайхонтоҳур туман суди томонидан кўриб чиқилиб, фуқаро МЖтКдаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) асосида М.Д.га нисбатан 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шарҳлар

"Зики эски шаҳар" лақаби билан танилган Лутфилла Умаров 6 йил 2 ойга қамалди

03.05.2024, 13:33

Ўзбекистонда криминоген вазиятни яхшилаш учун 2023 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган "долзарб 40 кунлик" рейд тадбирида қўлга олинган жиноят олами вакилларидан бири "Зики эски шаҳар" лақабли...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1