1

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 20-25° бўлади

ЖАМИЯТ 27.04.2024, 08:13
Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 20-25° бўлади

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент вилоятида  ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 20-25° бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21-23° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи (2000 м дан юқорида) бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1