1

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига янги ректор тайинланди

ЖАМИЯТ 22.05.2024, 20:29
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига янги ректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Маданият вазирлиги хабар берди. 

 Нодирбек Сайфуллаев тайинловга қадар, Президент администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шўбаси мудири лавозимида фаолият юритаётган эди.

 Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов ҳамда Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов йиғилишда иштирок этиб, Нодирбек Сайфуллаевни тайинланган янги масъулиятли вазифа билан табриклашди ва келгуси ишларига омад тилашди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1