1

Фарғонадаги портлашда бир киши вафот этди

ЖАМИЯТ 27.06.2024, 19:00
Фарғонадаги портлашда бир киши вафот этди

Риштон туман марказида автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Фарона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, бугун, 27 июнь куни 1972 йилда туғилган фуқаро ўзининг бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинасини туман марказидаги деҳқон бозори ҳудудига тўхтатиб, ўзи савдо қилиш учун бозорга кириб кетган вақтида, автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Портлаш натижасида, шу атрофда бўлган фуқаро А.А. тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


 


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1