Фарғонада “Ласетти”нинг газбаллони портлаб кетди, бир неча киши жароҳатланган. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
2024 йилнинг 27 июнь куни соат 11:40 ларда Риштон тумани, Марказ МФЙ ҳудудидаги деҳқон бозори олдида турган “Ласетти” русумли автомашина турган жойида метан газ балони портлаб кетган.
Портлаш вақтида автомабиль ичида хеч ким бўлмаган.
Бирламчи маълумотга кўра, портлаш натижасида автомабиль атрофидаги шахслар турли даражада тан жарохати олган.
Ёнғин Риштон тумани ФВБ ёнғинга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўчирилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






