1

Тошкентда Matiz ҳайдовчиси электроскутерни уриб юборди

ЖАМИЯТ 02.07.2024, 15:01
Тошкентда Matiz ҳайдовчиси электроскутерни уриб юборди

Тошкентда Matiz ҳайдовчиси электроскутерни уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЙҲХБ Ахборот хизмати Миробод туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот берди.

Жорий йилнинг 1 июль куни соат 23:30 ларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида ҳайдовчи 2002 йилда туғилган Ж.П. Matiz’да 1999 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги электроскутер билан тўқнашув содир этган. ЙТҲ оқибатида скутер ҳайдовчиси тан жароҳат олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1