Ҳар бир одам бегона кўзларнинг олдида йиқилиб, ноқулай аҳволга тушиб қолишдан қўрқади, деб хабар беради “Оnedio.ru” нашри.
Ҳатто бу ҳақда ўйлашнинг ўзи ҳам одамни ваҳимага солади. Сиз билан биз қоқилиб кетсак ҳам бунга ҳеч ким эътибор бермаслиги мумкин, аммо бизнинг ўрнимизда таниқли, машҳур инсонлар бўлса-чи? Бу воқеани ҳамма узоқ йиллар мобайнида ҳам унутолмайди. Бироқ баъзи бир юлдузлар бу ҳолатдан моҳирона чиқиб кетишни эплайди. Қуйида сизни шундай ноқулай аҳволга тушиб қолган машҳурлар билан таништирамиз.
1. Дэвид Бекхэм тўпни тепаман, деб йиқилиб тушди. У шу ҳолатда ҳам чиройли йиқилишни эплади.
2. Хилари Даффнинг омади келиб, юмшоқ матрас устига йиқилди.
3. Женнифер Лоуренс Оскар мукофотига сазовор бўлганидан ҳаяжонланиб, қоқилиб кетди. У ним табассум қилиб, яна йўлида давом этди.
4. Белгига урилиб кетган Майкл Б. Жордан вазиятдан чиқиб кетиш учун журнал муқовасига суратга тушаётган одам қиёфасига киришни уддалади.
5. Эмма Стоун People's Choice award мукофотини олиш учун саҳнага чиқаётганда қоқилиб кетди. У хижолатга тушишнинг ўрнига камерага ўгирилиб, унга ҳаммаси барибирлигини исботлашга ҳаракат қилди.
6. Тейлор Свифт эса зинапоядан йиқилди. У ноқулай вазиятдан чиқиб кетиш учун бошқаларга қўшилиб, хандон отиб, кулди.
7. Хайден Панеттьери зинапояли қизил йўлакчадан кетаётганда кўйлагининг этагини босиб олиб, йиқилди
8. MTV Video Music Awards мукофотини олаётган Жим Керри саҳнада йиқилиб, ўзининг ҳаммага таниш табассумини томошабинларга ҳавола қилди.
9. Ариану Грандега Victoria's Secret шоусида қанотлар келиб урилган бўлса-да, қўшиқ айтишдан тўхтамади.
10. Жессика Симпсоннинг пошнаси темир панжарага тиқилиб қолиб, йиқилишига бир баҳя қолди, аммо у вақтида мувозанатни сақлаб қолди.
11. Аэропортдан баланд пошнали туфлида чиқиб келаётган Леди Гага пошнаси ўта баландлигидан йиқилмасликнинг иложини тополмади.
12. Эмма Томпсон цементда бармоқ изларини қолдиргандан кейин ўзини бошқара олмай, йиқилди. У ҳақиқий аслзода хонимларга хос тарзда, саросимага тушмай, жилмайиб қўйди.
13. Элиша Катберт фильм съёмкаси жараёнида яхмалакда йиқилди.
14. Ҳаттоки Мадонна ҳам саҳнада қўшиқ куйлаётганда йиқилиб тушди. У ноқулай вазиятга тушиб қолган бўлса-да, профессионал хонанда сифатда қўшиқни охиригача куйлади.
15. “Бердмэн” фильми ижодкорлари номидан сўзга чиқиб, нутқ сўзлаётган Наоми Уоттс Эмма Стоуннинг кўйлагига чалишиб кетди. У батамом йиқилмагани учун ўзининг бу ҳолатини кулгига олиб, вазиятдан чиқди.
10.12.2019, 20:06
Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...20.11.2019, 14:21
“Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинадан ўзини ташлаган” Қашқадарё ЙҲХБ қўшимча баёнот берди.2019 йил 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20...06.11.2019, 12:06
Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...05.11.2019, 00:13
“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...