АҚШда жуда кам учрайдиган ҳодиса, танасининг ранги икки хил бўлган эгизаклар дунёга келди, деб хабар беради “Оnedio.ru” нашри.
Икки хил ирққа тегишли ота-онадан танасининг ранги икки хил туғиладиган эгизаклар 500 та ҳолатдан биттасига тўғри келади.
АҚШнинг Массачусетс штатида яшовчи Дин-Мейерлар оиласида 2016 йилнинг 23 апрель куни эгизак қизалоқлар дунёга келди.
Эгизакларнинг отаси - Томас Дин афроамерикалик, онаси - Уитни Мейер эса асли кавказликдир.
Эгизакларнинг туғилиши уларнинг ота-онаси учун сюрприз бўлган бўлса, қизалоқлар танасининг икки хил рангдалиги уларни ҳайратга солди. Эгизаклардан бири отасининг, иккинчиси эса онасининг генини олган.
Маълумотларга кўра, икки хил ирққа мансуб ота-онадан бундай эгизакларнинг дунёга келиши 500 тадан биттага тўғри келар экан!
Қизалоқлардан бирининг тана ранги оқ, кўзлари мовий бўлса, иккинчиси эса буғдойранг ва кўзлари жигаррангдир.
Икки хил ирққа мансуб эгизакларнинг суратини унинг онаси Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирди. Улар бирпасда Интернет юлдузларига айланди.
Қизалоқларнинг исми Калани ва Жарани бўлиб, улар ҳозир 9 ойлик бўлди.
10.05.2024, 15:34
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8 синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди. Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8 синф ўқувчиси, вояга...04.11.2023, 12:37
Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...24.01.2023, 10:05
Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида...01.01.2022, 21:48
2022 йилнинг 1 январь куни, соат 17:30 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1448 нафар чақалоқ дунёга келди. Янги йилнинг биринчи кунида туғилган гўдакларнинг 732 нафари ўғил...