1

​9 НАФАР ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОСИНИНГ ЖАСАДИ ОРТИЛГАН САМОЛЁТ ҚОЗОҒИСТОНДАН ЎЗБЕКИСТОНГА ҚАЙТДИ

ЖАМИЯТ 24.06.2017, 11:59
Теглар: Фожиа, Ўзбекистон, Қозоғистон
​9 НАФАР ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОСИНИНГ ЖАСАДИ ОРТИЛГАН САМОЛЁТ ҚОЗОҒИСТОНДАН ЎЗБЕКИСТОНГА ҚАЙТДИ

Йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганлар юкланган самолёт Ўзбeкистонга учиб кeтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

2017 йилнинг 24 июнь куни Қозоғистоннинг Актобе вилояти ҳудудида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган 9 кишининг жасади ва 38 та жароҳатланганлар юкланган махсус самолёт Ўзбекистонга қайтди.

Ўтган тунда Актобе шаҳрига борган Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси консуллик бўлими ходимлари томонидан республика ва маҳаллий ҳокимият органлари ёрдамида жабрланганларни ватанга қайтариш учун барча ташкилий ва юридик масалалар ҳал қилинди.

Мамлакатимиз раҳбарияти топшириғига биноан етиб борган Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг тиббиёт ходимлари маҳаллий шифокорлар билан биргаликда даволанаётган Ўзбекистон фуқароларини кўздан кечирдилар ва барчани ватанга қайтаришга руҳсат бердилар.

Ўзбекистон Элчихонаси маълумотига кўра Актобе шаҳри аэропортидан эрта тонгда махсус самолёт мамлакатимизга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 20 июнь куни Актюба вилояти Айтекебий тумани Карабутак посёлкасидан 20 километр узоқликда Самара-Чимкент трассасининг 946-километрида соат 10.20 да йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. “Мерседес” русумли икки қаватли йўловчилар автобуси ағдарилиб тушди. Ҳодиса оқибатида 9 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг рўйхатини ЎзР ТИВ эълон қилди.

Шарҳлар

Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Қозоғистондан 120 дан ортиқ хорижлик чиқариб юборилди

18.03.2024, 12:51

Қозоғистондан 120 дан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилди, деб хабар берди Polisia.kz.“Мигрант” тадбири давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари беш кун давомида 10 мингдан ортиқ миграция қонунчилиги...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1