Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхатини эълон қилди.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 2017 йилнинг 20 июнь куни Актюба вилояти Айтекебий тумани Карабутак посёлкасидан 20 километр узоқликда Самара-Чимкент трассасининг 946-километрида соат 10.20 да йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. “Мерседес” русумли икки қаватли йўловчилар автобуси ағдарилиб тушди.
Мазкур ҳодиса оқибатида 52 киши (50 та Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва 2 та Қозоғистон Республикаси фуқароси) жароҳат олди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 9 киши ҳалок бўлган ва 18 киши (17 та Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва 1 та Қозоғистон Республикаси фуқароси) турли даражадаги тан жароҳати олган (ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар рўйхати илова қилинади).
Жароҳатланганларга Актюба вилояти Айтекебий тумани “Комсомол” посёлкаси касалхонасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Актюба вилоятининг Фавқулодда вазиятлар бўйича департаментидан олинган маълумотга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида енгил жароҳат олган фуқаролар психологик реабилитациядан ўтказилмоқда.
Ҳодиса оқибатида Қозоғистоннинг Актюба вилояти Фавқулодда вазиятлар бўйича департаментида “ишонч телефонлари” очилди: +7 713-256-29-62.
Актюба вилояти ҳокимияти томонидан туман касалхонаси қабулхонасининг қуйидаги телефон рақами тақдим этилди: +7 713 392 14 97.
Ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар уларнинг оила аъзолари ва яқинларини ҳабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бўлимлари ва вилоят ҳокимиятларига юборилди.
Ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати:
1. Жумаев Тоштемир Аҳмадович: Сурхондарё вилояти, Қизариқ тумани, «Бандихон» қишлоқ фуқаролар йиғини, Қизилқалоқ кўчаси (24.07.1988).
2. Эргашев Музаффар Абубакирович: Жиззах вилояти Зарбдор тумани (22.04.1991)
3. Қаҳҳоров Ўлмасбек Бўронбоевич: Андижон вилояти, Марҳамат туман, «Кўтарма» қишлоқ фуқаролар йиғини, Кичик кўтарма кўчаси (17.03.1982).
4. Алиев Шоҳрухбек Шавкат ўғли: Андижон вилояти, Бўз тумани, «Ховос» қишлоқ фуқаролар йиғини, Заврок кўчаси (22.11.1990).
5. Мўминов Абдурасулхон Парпиевич: Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, «Зарбдор» ҚФЙ (12.10.1984).
6. Холбоев Анваржон Акрамжонович: Фарғона вилояти, Ёзовон туман, «Қатортол» ҚФЙ, Пинаж кўчаси (30.08.1988).
7. Турсунов Кудратали Рустамалиевич: Наманган вилояти, Чуст туман, «Шўркент» ҚФЙ, (20.06.1981).
8. Қурбонов Иқболжон Илҳомжонович: Фарғона вилояти, Риштон туман, «Меҳнатобод» ҚФЙ (13.05.1987).
9. Қодиров Зоҳиджон Зоирович: Фарғона вилояти, Бешариқ туман, «Яккатут» ҚФЙ (15.04.1982).
Шифохонага ётқизилган ўзбекистонликлар рўйхати:
1. Холматов Исломжан Одимович 30.05.1981
2. Тоғаев Исмоил Абдуллаевич 01.03.1980
3. Носиров Ғуломжан Абдужаббарович 25.09.1980
4. Хўжаев Шермонат Хурмонотович 02.03.1988
5. Насипов Олимжон Абдихолидович 12.11.1977