1

Тошкентда қиз севгилисини пичоқлади, омон қолган йигит ҳали ҳам унга уйланиш ниятида (видео)

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 11:35
Теглар: Тошкент, Қиз, пичоқ
Тошкентда қиз севгилисини пичоқлади, омон қолган йигит ҳали ҳам унга уйланиш ниятида (видео)

Тошкентдайигит ва қиз ўртасида рашк сабабли келиб чиққан жанжал оқибатида қиз севгилини пичоқлади. Йигит эса бахтли тасодиф билан омон қолган. Бу ҳақда «Замон» ахборот дастурида хабар берилди.

Маълум бўлишича, қиз йигити билан рашк сабабли тез-тез жанжаллашиб турган, шундай жанжаллардан бирида у йигитининг телефонини олиб қўйган.

Шундан сўнг йигит маст ҳолатда тунги соат 03:00 ва 04:00 орасида қизнинг уйига жанжал қилиб келган. Шунингдек, унга қарши чиққан қизнинг отасини урган, бундан жаҳли чиққан қиз эса севгилисини пичоқлаган.

Қиз шу куннинг ўзидааёқ мазкур ҳаракати учун қамоққа олинган. Суд ишни кўриб чиққан. Суд қизга тўрт йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади. Чунки, қизни маҳалла ва суднинг келишуви қамоқ жазосидан қутқазиб қолди.

Энг қизиғи, жабрланувчи йигит ҳали ҳам қиз билан турмуш қуриш ниятидан қайтмаган, унинг ота-онаси ҳам бунга рози бўлган. Йигит қиз билан бахтли яшашига умид билдирмоқда.

Шарҳлар

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1