1

Ўзбекистон Киото конвенциясига қўшиладими?

СИЁСАТ 04.12.2020, 14:03
Ўзбекистон Киото конвенциясига қўшиладими?

 Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо  ташкилотига қўшилишига ижобий таъсир кўрсатади.  

 Жаҳон банки ва Халқаро молия корпарициясининг "Doing busines" ва транспорт логистика хизматлари бўйича баҳоловчи индексларида Ўзбекистон Республикаси рейтингини оширишга хизмат қилади.

Депутатлар “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишди.    

Қайд этилганидек, бугунги кунда амалда бўлган назорат инстанцияси тизими халқаро стандартлар талабларига мос келмайди (Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 14-моддаси 5-банди). Ушбу ҳужжатга кўра, бирор бир жиноят учун ҳукм қилинган ҳар бир шахс ўзининг ҳукм қилиниши ва ўзига нисбатан чиқарилган ҳукм юқори суд инстанцияси томонидан қонунга биноан қайта кўриб чиқилиши ҳуқуқига эгадир.

Лекин суд ҳужжатларини назорат тартибида бир неча марта қайта кўриш имконияти мавжудлиги суд қарорларининг ҳуқуқий жиҳатдан аниқлиги принципини бузади. Қолаверса, манфаатдор шахслар суд ишидаги мавҳумлик ҳолатидан бир неча йиллар азият чекишга маҳкум бўлади. Хусусан, 2017 йилда Олий суд томонидан 22 846 та иш назорат тартибида кўриб чиқилган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 29 318 тани (28,3% кўп), 2019 йилда эса 35 122 тани (19,8% кўп) ташкил этган.

Муҳокамалар давомида депутатлар бундай ҳолатлар суд ҳокимиятининг обрў-эътиборига путур етказишини айтиб, ушбу ҳужжатни биринчи ўқишда қўллаб-қувватлашди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1