1

Японияда йиғлоқи чақалоқлар фестивали ўтказилди

ДУНЁ 30.04.2024, 21:39
Японияда йиғлоқи чақалоқлар фестивали ўтказилди

Японияда йиғлоқи чақалоқлар фестивали ўтказилди. Унда бир ёшгача бўлган 100 нафардан ортиқ болалар иштирок этди, дея хабар бермоқда zamon.uz.

Ушбу тадбир Японияда жуда машҳур бўлиб, ҳар йили кўплаб томошабинларни ўзига жалб қилади.

Ота-оналар ўз фарзандларини сумо курашчиларига топширишади, улар болани имкон қадар баланд овозда қичқиришга мажбур қилишади. Агар бу иш бермаса, жин ниқобини кийган ҳакамлар ишга аралашадилар.

Японлар ўз фарзандларини мусобақага ихтиёрий равишда олиб келишади. Улар йиғлаш болаларнинг соғлиғини яхшилайди ва ёвуз руҳлардан сақлайди, деб ҳисоблашади. Бу анъанага 400 йилдан бери амал қилиб келинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1