1

Юнусобод аварияси: ҳукумат комиссиясига жабрланганлар ва уларнинг оиласига ёрдам кўрсатиш юкланди

ЖАМИЯТ 18.12.2019, 20:12
Юнусобод аварияси: ҳукумат комиссиясига жабрланганлар ва уларнинг оиласига ёрдам кўрсатиш юкланди

Бугун, 18 декабрь куни соат 10:00 атрофида Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши қурилишининг очиқ участкасида тупроқ ўпирилиши рўй берди.

Ҳукумат фармойиши билан Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва уни зудлик билан бартараф қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди. Бу ҳақла Адлия вазирлиги маълум қилди. 

Комиссияга содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда бошқа бир қатор вазифалар юкланди.

Эслатиб ўтамиз,  жабрланганлар бўйича ССВ расмий хабар берганди. Айрим манбалар 20 нафардан ортиқ ишчининг қолиб кетганини айтмоқда.

Сўннги маълумотларга кўра эса рўй берган ер ўпирилиши ҳодисаси оқибатида камида уч киши ҳалок бўлгани тасдиқланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1