1

Сирдарёда Nexia портлаб кетди

ЖАМИЯТ 04.05.2024, 21:40
Сирдарёда Nexia портлаб кетди

Аввалроқ Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Nexia автомобили портлаб кетгани акс этган видео эълон қилинганди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат берди.

Бугун, 4 май куни соат 14:03 да Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармасига келиб тушган хабарга кўра, фуқаро Л.Н бошқарувида бўлган Nexia-1 русумли автомашина Гулистон шаҳар, Дўстлик маҳалласи, Хондамир кўчаси йўл четида тўхтаб турган вақтида автомашинага ўрнатилган газбаллони ёрилиб кетган. Ҳодиса содир бўлган вақтда автомашина салонида ҳеч ким бўлмаган.

Ушбу ҳодиса оқибатида оғир турдаги тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1