1

Ниҳоят, моддий ёрдам ва нафақа тўловида “лимит”лар машмашасига нуқта қўйилади

ЖАМИЯТ 03.02.2020, 11:39
Ниҳоят, моддий ёрдам ва нафақа тўловида “лимит”лар машмашасига нуқта қўйилади

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси масъулларидан кўпчиликни қизиқтирган қатор саволларга жавоб олишга ваъда бергандик. Жамғарманинг масъуллари берган жавоблар асқотса ажабмас. Саволларимизга Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Баҳром АШРАФХАНОВдан жавоб олдик...

Архив маълумотлари муаммосига қачон барҳам берилади?

— Таҳририятимизга пенсия тайинланиши ва тўланиши мавзусига оид бўладиган мурожаатларнинг кўп қисми архив маълумотлари топилмаслиги, уларни қайта тикланмаслиги хусусида. Бу масалалар қай даражада ҳал этиляпти?

— Мазкур муаммоларнинг келиб чиқиш сабаби шундаки, архивга айрим ташкилотлар ходимлари ҳақидаги ҳужжатларни топширмаган. Энг катта муаммо – 1991 йилдан 2004 йилгача бўлган вақтдаги ҳужжатлар етишмовчилигида бўляпти. Шу боис фуқароларга тайинланадиган пенсия миқдори кам чиқяпти. Эндиликда қанча маош олганини Солиқ қўмитаси орқали қайта ҳисоблатиб, аниқ маълумот олишни йўлга қўйиш ҳаракатидамиз. Президентимиз 21 ноябрь куни бўлиб ўтган аҳолини ижтимоий му­ ҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда архив билан ҳам электрон ахборот алмашинувини таъминлаш бўйича топшириқ бердилар. 2020 йил 1 апрелга қадар электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилиши устида иш олиб бориляпти. Эндиликда фуқароларнинг оворагарчилигига чек қўйиладива фуқаролар пенсия ёшига тўлган кундан бошлаб, пенсия ола бошлайди.

— Халқ демократик партияси ўз сайловолди дастурида аёл- ларга пенсия тайинлашда зарур бўлган иш стажи учун болани3 ёшга тўлгунча парваришига доир таътил вақтининг ҳам тўлиқ қўшиб ҳисобланишини илгари сурганди. Амалда эса неча на- фар фарзанди бўлишидан қатъи назар, фақат уч йилгина муддати туғруқ таътили иш стажига ки- ритилади. Бу – қолган фарзанд- лари парваришидаги муддат иш стажига киритилмай, куйиб кетди, дегани. Мазкур ҳолат кўпчилик аёлларнинг норозилигига сабаб бўляпти. Ушбу масала ҳам ўз ечимини топадими?

— Бу борада бизга ҳам жуда кўплаб мурожаатлар бўлади. Ҳақсиз, 3 йил кам, боиси оилаларимиз кўп фарзандли. Масалага ечим топишнинг яна бир йўли бор: эр фарзанд парваришидаги аёли учун солиқ тўласа, уй бекаси бўлган аёлга иш стажи қўшиб берилиши мумкин. Яна бир ҳолатга эътибор қаратмоқчи эдим: масалан, пенсия ёшига етган фуқаро пенсия олиш учун ариза берди, бироқ айрим сабабларга кўра Пенсия жамғармасига ўз вақтида бора олмади. Бундай ҳолатда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 59­моддасига кўра, Ўзбе­ кистонда пенсионерлар томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пуллари ўтган давр учун пенсияни олиш учун мурожаат қилган вақтдан бошлаб, 12 ойдан кўп бўлмаган давр учун тўланади, холос. Нега қолган муддатдаги пенсия берилмаслиги керак? Ишлаган фуқаро муносиб пенсия олиши лозим! 2020 йилда юқоридаги масалаларни ҳам кўриб чиқамиз албатта. Камчиликларни бартараф қилиб, ижтимоий адолатни таъминламоқчимиз.   

— Давлат ишида ишламаган фуқарога пенсия тайинлашда ис- теъмол саватчаси ҳисобга олинадими ва тўланадиган маблағ кам бўлмайдими? 

— Ўринли савол. Президентимиз томонидан Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига бу борада топшириқ берилди. Ҳозирда мазкур вазирлик Молия вазирлиги, Статистика қўмитаси ва қатор идоралар билан ҳамкорликда “ҳаёт кечиришнинг энг кам миқдори қандай бўлиши керак?” деган саволга соҳалар, ҳудудлар кесимида жавоб топишмоқда. 2020 йилда истеъмол саватчаси бўйича аниқ бир таклифлар киритилади ва пенсия миқдори ҳам шунга мувофиқ тайинланади.    

— Кам таъминланганларга маҳалладан бериладиган моддий ёрдам ва нафақа тўлашда ҳам чекловлар бор экан. Шу жараёнда ҳақиқатда ижтимоий таъминотга муҳтожлар қолиб, иқтисодий жиҳатдан ўзига тўқ оилалар рўйхатга кириб қолаётган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Гуруч орқасидан курмаклар ҳам сув ичаётган ҳолатга чек қўйиш учун қандай чоралар кўриляпти?   

— Ҳақсиз, шу вақтгача “лимит”га қараб нафақа тайинланган. Масалан, бир кишига 400 минг сўм нафақа берилади, дейлик. Ажратилган 2 млн. сўм эса фақатгина 5 нафар кишининг талабини қондиради, дегани. Қолганлар ўз­ўзидан ижтимоий таъминотсиз қолади. Қолаверса, бир хонадонда яшайдиган 2 ёки 3 та хўжаликлардан фақат биттаси- гагина тўлов амалга оширилади. Бу ҳам ижтимоий адолатсизлик. Мазкур тизимни ҳам ислоҳ қилиб, 2 ёшгача боласи бор аёллар, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва моддий ёрдамга муҳтожларга маҳалладаги комиссия томонидан нафақа тайинлаш ваколатини олиб қўймоқчимиз. Бу тизим ҳам электронлаштирилади ва маблағ миқдорига қараб эмас, ҳақиқатда ижтимоий таъминотга муҳтож кишилар сонига қараб, керакли тўловлар амалга оширилади. 

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1