1

Aбитуриентлар диққатига муҳим маълумот

ЖАМИЯТ 13.03.2020, 17:17
Теглар: абитуриентлар, педагог
Aбитуриентлар диққатига муҳим маълумот

Мамлакатимизда таълим соҳаси, айниқса, салоҳиятли педагог кадрлар тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар юқори даражага кўтарилди. Соҳага оид ўзгариш ва янгиликлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 27-февралдаги “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–4623-сонли қарорида ўз аксини топди.

Мазкур йўналишда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янги босқичга кўтариш, педагог кадрлар тайёрлаш сифатини илғор халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш ва олий педагогик таълим билан қамров даражасини ошириш, шунингдек, олий педагогик таълим йўналишларига қабул қилишда абитуриентларнинг салоҳияти ва мойиллигини аниқлаш юзасидан мақбул механизмларни ишлаб чиқиш борасида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, деб хабар берди Давлат тест маркази.

Педагогиклик соҳасини танлайдиган абитурийентлар диққатига шуларни маълум қилиш лозимки, ушбу қарорга кўра, 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб педагогик фаолиятда умумтаълим фанлари муҳим ўрин тутишини инобатга олган ҳолда алоҳида иқтидор талаб етиладиган педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топшириш тартиби жорий қилинади.  

Касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта фанлар бўйича тест синовлари топшириладиган таълим йўналишлари:

5111100 – Мусиқа таълими.

5110800 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси.

5112000 – Жисмоний маданият.

5112300 – Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.

Мажбурий учта фан бўйича тест синовлари касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари еълон қилинганидан сўнг ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1