Аввал хабар қилганимиздек, айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Тадбирда бугун Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинмоқда.
Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ҳар бир оғир беморни даволаш тактикаси бўйича юртимиз ва хориждаги малакали мутахассислар билан видеоалоқа орқали маслаҳат бериш тизимини мунтазам равишда унумли ишлатиш мақсадга мувофиқ.
Маълумки, бугун қатор мамлакатлар соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимларида коронавирус давосини топиш йўлида тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда. Мисол учун, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компаниялари яқин вақт ичида вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши ҳақида хабар қилиняпти.
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.
Мавзуга доир:
Президент Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга муҳим топшириқ берди
Кичик шифохоналар ўз профилига мувофиқ бошқа турдаги касалларни даволашга қайтарилади — Президент