1

Кичик шифохоналар ўз профилига мувофиқ бошқа турдаги касалларни даволашга қайтарилади — Президент

ЖАМИЯТ 04.08.2020, 19:27
Кичик шифохоналар ўз профилига мувофиқ бошқа турдаги касалларни даволашга қайтарилади — Президент

Аввал хабар қилганимиздек, айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Тадбирда бугун Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, ҳудудларда COVID-19га чалинганларни қабул қилиш ва саралаш бўйича марказларни ташкил этган ҳолда, кичик шифохоналарни ўз профилига мувофиқ бошқа турдаги ва сурункали касалларни даволашга қайтариш лозимлигини айтди.

– Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳудудларга Тошкентдан бириктирилган ихтисослаштирилган марказлар ва олий таълим муассасалари раҳбарлари ишини янада самарали ташкил этишларига ҳар томонлама кўмаклашишлари керак, – деди давлатимиз раҳбари.

Мавзуга доир:

Президент Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга муҳим топшириқ берди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1