1

Айни дақиқаларда Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасидаги ишлар таҳлил қилинмоқда

СИЁСАТ 04.08.2020, 19:03
Айни дақиқаларда Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасидаги ишлар таҳлил қилинмоқда

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Тадбирда бугун Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинмоқда. Бу ҳақда Президент Матубот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, охирги пайтда дунёда COVID-19 инфекциясининг тарқалиши кескин тезлашиб, жами касаллар сони 19 миллионга яқинлашгани, қурбонлар ҳам кўпайгани афсус билан таъкидланди. Вазият ғоят жиддийлигини 31 июлда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия билан боғлиқ халқаро фавқулодда ҳолатни яна 3 ойга узайтиргани ҳам кўрсатиб турибди.

Мамлакатимизда охирги бир ҳафтада 5 мингдан ортиқ янги касал аниқланиб, жами вирус юқтирганлар сони 27 мингтага яқинлашди. Энг ёмони, корановирусга қўшимча тарзда, асорати оғирроқ бўлган пневмония ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.

Ушбу ҳолатни инобатга олиб, юртимизда қўшимча чоралар кўрилди. Жумладан, охирги 20 кунда коронавирусни даволаш ўринлари 3,5 баробарга кўпайтирилди ва қарийб 65 мингтага етказилди.

Жойларга қўшимча равишда қарийб 800 та тез тиббий ёрдам машиналари етказиб берилди.

Қўшимча 4 мингта нафас бериш ускуналари (ЎСВ, портатив сунъий нафас бериш аппарати, кислород концентратори) олиб келиниб, уларнинг сони 6,5 мингтага етди.

– Аҳоли ўртасида вирус тарқалишининг олдини олиш ва беморларни даволаш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларни янада кучайтирган ҳолда давом эттиришимиз зарур, – деди давлатимиз раҳбари.

Яқин дақиқалар ичида кўрилаётган чора-тадбирлар ва жорий этилаётган янги тартиблар юзасидан хабарларни бериб борамиз

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1