my5

Коронавирусдан ҳимояланишни билдик. Ундан ҳам қўрқинчли пневмониядан қандай ҳимояланамиз? Ҳақли саволга жавобан шифокор ўз тавсиясини берди

САЛОМАТЛИК 05.08.2020, 19:42
1471
Коронавирусдан ҳимояланишни билдик. Ундан ҳам қўрқинчли пневмониядан қандай ҳимояланамиз? Ҳақли саволга жавобан шифокор ўз тавсиясини берди

Бироз аввал биз хабар қилган брифингда иштирок этган “Даракчи” мухбирининг пневмониядан ҳимояланиш бўйича берган саволига Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, пульмонолог Наргиза Парпиева ўз тавсиясини берди:

Ҳақли савол. Ҳозирги пневмония – бу олдинги пневмония эмас. Бу – пневмонит. Бугунги кунда пневмониялар вирус-бактериал пневмонитларни келтириб чиқаряпти. Бундан сақланиш учун ҳудди коронавирусдан ҳимояланиш (таҳр. қўлни совунлаб ювиш, ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш) қаторида сурункали касалликлар билан касалланганлар, олдин пневмония билан касалланганлар жуда эҳтиёт бўлишлари керак. Ёши катталар билан бевосита мулоқотни камайтириб, масофавий мулоқотни йўлга қўйиш керак.

— Яхна ичимликлар ёки муздек маҳсулотлар истеъмоли пневмонияни келтириб чиқариши  мумкинми?

— Бу одамларни чиниққанига боғлиқ. Буни айнан бир омил деб айта олмайман. Лекин терлаб туриб кондиционерли хонага кирилса ёки муздек сув ичилса, албатта бундай ҳолатда организм салбий таъсир кўриши ва ўзини ичида бактерия ва вируслар қўзғалиши мумкин. Иссиқ кунда ҳеч қачон яхна маҳсулотлар истеъмолини тавсия қилмаган бўлардим.

Ҳозирги кундаги пневмония, яъни пневмонит ҳақида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ражаббой Исраилов шундай изоҳ бериб ўтди:

Пневмония – бу ўпка тўқимасининг бактериялар томонидан яллиғланиши касаллиги. Вирус таъсиридаги пневмония эса сал бошқачароқ. Қачонки ўпканинг бириктирувчи тўқимасига вируслар ўз захари билан токсинлари билан таъсир қилдими, бу пневмонит дейилади. Айнан коронавирус заҳарлари пневмонитни вужудга келтиради.”

Таҳр. Демак, шундай хулоса қилишимиз мумкинки, коронавирусдан ҳимояланиш натижасида биз ўзимизни пневмониядан ҳам ҳимояланган бўлар эканмиз. Ва нафақат пневмонияни, балки коронавирус барча йўлдош касалликлар хавфини ҳам оширади. Шунинг учун ундан ўзимизни қаттиқ ҳимоя қилишимиз керак.

Мавзуга доир:

“Хитойдан келтирилаётган тиббиёт матолари ва ниқоблар орқали коронавирус тарқаляпти” деган гаплар қанчалик асосли?

Ниҳоят, Гидроксихлорохин (Плаквенил)дан кимлар манфаатдор эканлиги очиқланди

Ўзбекистонда оммавий эмланиш қачон бошланади?

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37