1

“Хитойдан келтирилаётган тиббиёт матолари ва ниқоблар орқали коронавирус тарқаляпти” деган гаплар қанчалик асосли?

САЛОМАТЛИК 05.08.2020, 18:46
“Хитойдан келтирилаётган тиббиёт матолари ва ниқоблар орқали коронавирус тарқаляпти” деган гаплар қанчалик асосли?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Даракчи” мухбири томонидан берилган мазкур саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ражаббой Исраилов қуйидагича жавоб берди:

Сиз бу хабарларга эътибор берманг. Вирус – бу тирик жонзот! Тирик жонзот (таҳр. Коронавирус назарда тутиляпти) фақат инсон танасидаги ҳужайраларга киргандан сўнггина кўпаяди, яшайди.

— Вируснинг турли юзаларда ҳам бир оз муддат яшаши ҳақида фактлар борку?!

— У матоми, озиқ-овқатми ёки бошқа жисмми 1-2 кунгача яшаши мумкин. Бу ҳам тўлалигича аниқ эмас. Импорт маҳсулотлари эса келгунча масофа узоқ, 3-4 кун вақт ўтади ва бу ҳолатда ҳеч қачон коронавирус етиб келолмайди. “Коронавирус – бу туризм касаллиги” дейишди. Нима учун? Бу касаллик инсонлар миграцияси орқали кириб келади. Лекин нарса билан кириб келолмайди. У жонли ҳужайра ичидагина кўпая олади.

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда оммавий эмланиш қачон бошланади?

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1