АсосийSalomatlik

Ниҳоят, Гидроксихлорохин (Плаквенил)дан кимлар манфаатдор эканлиги очиқланди

'Ниҳоят, Гидроксихлорохин (Плаквенил)дан кимлар манфаатдор эканлиги очиқланди'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, бугун АОКА биносида ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби мутасаддилари иштирокида брифинг бўлиб ўтди.  

Унда Штаб аъзоси Лазиз Тўйчиев сўнгги вақтларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган коронавирус беморларини даволашда "Плаквенил" препаратидан фойдаланилиши масаласига ойдинлик киритди.

“Ҳозирги кунгача ишлатиб келинган Гидроксихлорохин ва унинг аналоглари, яъни Ҳиндистон, Польша ва энди Туркидан келадиган бўлса, буларнинг ҳаммаси тўлалигича гуманитар ёрдам. Бу ерда ҳеч қанақанги молиявий қизиқиш йўқ. Бу бевосита беморлар аҳволини яхшилаш ва енгил вазият оғирлашмаслиги учун дори воситалари тақдим этиляпти. Манфаатдор демак, бемор. Биз янги қўлланмамизда ҳам “манфаатдор бемор – манфаатдор фуқаро” деган мақсад қўйганмиз”,

 - дея Лазиз Тўйчиевнинг сўзларини келтирмоқда брифингда иштирок этган "Даракчи" мухбири.

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда оммавий эмланиш қачон бошланади?

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар