my5
Sevimli

Коронавирусдан даволандим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қилсамда ПЗР тест натижаси мусбат чиқяпти. Менда вирус яна қайталандими ёки тузалмадимми?

САВОЛ-ЖАВОБ 26.08.2020, 14:05
Коронавирусдан даволандим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қилсамда ПЗР тест натижаси мусбат чиқяпти. Менда вирус яна қайталандими ёки тузалмадимми?

Ушбу саволга бугун АОКАда ўтказилган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова қуйидагича жавоб берди:

Агар шифокорингиз Сизни тиббий кўрикдан ўтказиб тузалганингизни айтган бўлса, демак одамлар учун безарарсиз ва қайта касалланмагансиз.  

Одатда ПЗР таҳлил мусбат чиқадиган бўлса, бу бемор вирусларни ташқарига чиқариши билан атрофдагиларга  хавфли ҳисобланади.  

Лекин Сизда касаллик 2 ой олдин бошланган ва сўзингизга кўра уйда шифокор назоратида даволангансиз, демак Сизда касалликни оғир тури бўлмаган.  

Зарарланган тўқималардан нафақат тирик ва фаол вируслар, балки ўлган ҳужайралардан ўлик вируслар ҳам ташқарига чиқиши кузатилади.

 ПЗР тести эса вирусларни чиқишини кўрсатганлиги сабабли ўлик вируслар ҳам бу даврда тест натижаларини мусбат кўрсатиши мумкин. Лекин ушбу даврда бемор атрофдагиларга безарар булади.  

 

Савол туғилади: тирик ёки ўлик вируслар чиққанини қандай аниклаймиз?  

 Буни касаллик муддатига кўра аниклаймиз. Яъни касалликнинг енгил ва ўрта кечишида касаллик бошланганидан 10 кундан кейин, оғир турида эса 20 кундан кейин у атрофдагилар учун безарардир. Шунинг учун тавсия асосида даволаниб ўзини енгил ҳис кила бошласа, такрор ва такрор тестдан ўтиш шарт эмас.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10507.46
USD 10.47
12586.89
EUR 35.64
136.97
RUB -1.62