my5

Ўзбекистонда коронавирусдан болаларнинг илк қурбони: Бўстонлиқда 11 ёшли ўғил бола вафот этди

ЖАМИЯТ 18.09.2020, 08:50
1290
Ўзбекистонда коронавирусдан болаларнинг илк қурбони: Бўстонлиқда 11 ёшли ўғил бола вафот этди

ССВ 2020 йил 17 сентябрь кунги ҳолат бўйича Ўзбекистондаги сўнгги статистикани эълон қилди. Унга кўра, Ангрен шаҳрида яшаган 44 ёшли Х.Т. (эркак) ҳамда Бўстонлиқ туманида яшаган 11 ёшли М.У. (ўғил бола), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Шунингдек, маълум қилинишича, ҳозирда мамлакатимизда 3 254 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, коронавирусга учраган болаларда "кавасаки синдроми" хасталиги пайдо бўлаиши мумкинлиги айтилганди. Аввалроқ, Ўзбекистонда бир нафар бола “Кавасаки синдроми”га гумон қилингани маълум қилинган эди. 

Мавзуга доир:

Коронавирус юқтириб олган болаларда «Кавасаки синдроми» аломатлари пайдо бўлаётгани ҳолатларига аниқлик киритилди

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92