1

Ўзбекистонда бир нафар бола “Кавасаки синдроми”га гумон қилинди

ЖАМИЯТ 04.09.2020, 19:41
Ўзбекистонда бир нафар бола “Кавасаки синдроми”га гумон қилинди

ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаеванинг болаларда учрайдиган "Кавасаки" синдроми ҳақида тушунча бериб ўтган эди.  

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова бўлиб ўтган брифингда "Ўзбекистонда ҳам болалар "Кавасаки" синдромига чалинган ҳолатлар кузатилдими" дейилган саволга жавоб берди:  

Савол. Европа, Aмерика ва бошқа ривожланган давлатларда коронавирусга чалинган болаларда кузатилган Кавасаки синдроми Ўзбекистонда ҳам кузатилдими?

–Ҳозирда Европа давлатларида ва бошқа айрим мамлакатларда ёш болаларда "Кавасаки" синдроми кузатилмоқда. Бу синдром тизимли яллиғланиш билан боғлиқ бўлиб, коронавирус инфекциясига чалиниш асорати деб тахмин қилинмоқда. Шу муносабат билан ЖССТ бутун дунё давлатларидаги, шу жумладан ўзбекистонлик  шифокорларга болалардаги "Кавасаки" синдромига эътиборли бўлиш ҳақида кўрсатма берган.

Бизнинг республикамизда ҳозиргача бундай синдромга учраган болалар кузатилмади. Аммо бир ҳолатда "Кавасаки" синдромига ўхшаш аломатлар учради, лекин кузатувларда бу тахмин инкор этилди. Шундай бўлса ҳам барча ота-оналардан ўз фарзандларининг саломатлилига ва улардаги ҳар бир аломатга эътиборли бўлишларини сўрайб қоламиз, – деди мутахассис.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1