1

Коронавирус юқтириб олган болаларда «Кавасаки синдроми» аломатлари пайдо бўлаётгани ҳолатларига аниқлик киритилди

ЖАМИЯТ 03.09.2020, 17:25
Коронавирус юқтириб олган болаларда «Кавасаки  синдроми» аломатлари пайдо бўлаётгани ҳолатларига аниқлик киритилди

  ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаеванинг маълум қилишича, “Кавасаки синдроми” генетик касаллик бўлиб, у асосан 4-5 ёшгача бўлган болаларда учрайди.  

Бу — жуда ҳам кам учрайдиган катта ва майда қон томирлар ўзгариши, бола организмининг тизимли ўзгариши билан кечадиган касаллик.  

Бугунги кунда ривожланган давлатларда, Россия Федерацияси ва қўшни Қозоғистон давлатида ҳам бу синдромга ўхшаш ҳолатлар болаларда кузатилаётгани ҳақида маълумотлар бор.

Бизнинг давлатимизда бу касаллик учрамади дейишимиз қийин, балки болаларда кечган ўрта оғир турларида бу касаллик белгилари ўхшаш ҳолатлар кузатилган бўлиш эҳтимоли бор.  

Бизда бу синдром учради дейишимиз учун касаллик тасдиқланиши керак. Бугунги кунда бу синдромга ўхшаш ҳолатлар аниқ ўз тасдиғини топмади.  Бироқ бу бизда кузатилмайди ҳам дегани эмас,  Кавасаки синдромига ўхшаш касалликлар болаларда кузатилиши ва кўпайиши ҳам мумкин.  

Бу синдромга ўхшаш касаллик келиб чиқишида коронавирус таъсирида бола организмида кечадиган кучли яллиғланиш унинг иммун тизимини кучайиши, қон-томирлар ўтказувчанлигини бузилишини келтириб чиқаради.

Боланинг тана ҳарорати 5 кун ва ундан ортиқ 38 даражадан юқори бўлади, шунингдек, танасида турли тошмалар тошиши кузатилади, қўллар кафти ва товонлар териси кўчиши кузатилиши мумкин.  Бола организмида кечаётган жараённи оғир ёки енгиллигига қараб бу белгилар кузатилади.  

Ота-оналар болаларда шамоллаш аломатларини пайдо бўлиши билан поликлиникалардаги оилавий шифокор ёки педиатрга мурожаат этиши лозим.

Бу синдром юрак миокардига бўлган таъсири сабаб миокардит касаллигини келтириб чиқаради, баъзи ҳолларда бола организмидаги кучли иммун реакция унинг ўлими сабабчиси бўлиб қолиши ҳам мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1