АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қанча бола коронавирусга чалингани маълум қилинди

'Ўзбекистонда қанча бола коронавирусга чалингани маълум қилинди'ning rasmi

«Ўзбекистонда шу пайтга қадар 2,5 мингга яқин бола коронавирус аниқланди, бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова маълум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра,  коронаиврусга чалиниш асосан, 7-18 ёшли болаларда кўпроқ кузатилади. Ушбу касаллик болаларда клиник белгиларсиз кечади. Бироқ улар ташувчи бўлиб қолишлари билан хавфлидир.

"Юртимизда коронавирусга чалинган болаларда учрайдиган Ковасаки синдроми билан оғриганлар  рўйхатга олингани йўқ. Ушбу касаллик ҳароратнинг кўтарилиши, нафас сиқиши, бўғимларнинг шишиши, тошмалар тошиши билан кечади. Шунинг учун болаларга ниҳоятда эътиборли бўлиш талаб этилади», — қўшимча қилган Барно Абдусаматова.

 

Эслатиб ўтамиз,  кеча Ўзбекистонда болаларда коронавирусдан расман илк ўлим ҳолати қайд этилди. Бўстонлиқда 11 ёшли ўғил бола ушбу хасталикдан вафот этди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда бир нафар бола “Кавасаки синдроми”га гумон қилингани маълум қилинган эди. 

Мавзуга доир:

Коронавирус юқтириб олган болаларда «Кавасаки синдроми» аломатлари пайдо бўлаётгани ҳолатларига аниқлик киритилди

    Бошқа янгиликлар