my5

Сал аввал 150 км тезликда машина ҳайдаганини реклама қилган Олмалиқ ҳокимининг ўғли ўртоқлари билан 56 ёшли эркак ва унинг ўғлини калтаклагани хабар қилинди (видео)

ЖАМИЯТ 03.10.2020, 08:05
1810
Сал аввал 150 км тезликда машина ҳайдаганини реклама қилган Олмалиқ ҳокимининг ўғли ўртоқлари билан 56 ёшли эркак ва унинг ўғлини калтаклагани хабар қилинди (видео)

Аввалроқ, Олмалиқ шаҳри ҳокими Усмон Раҳимовнинг ўғли Дилшод Исмоилов Тошкентда соатига 150 километр тезликда машина ҳайдагани ва бунинг учун жаримага тортилгани, у икки йилда 16 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузгани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг, Олмалиқ шаҳри ҳокими Усмон Раҳимов ўғлининг ушбу ҳаракатларига изоҳ бериб чиққан эди. 

Айни пайтда блогер Никита Макаренконинг маълум қилишича, Дилшод Исмоилов безорилик билан боғлиқ жиноий ишга ҳам аралашган.

Блогер ўз каналида бир гуруҳ ёшлар кўчада икки кишини ураётгани акс этган видеони эълон қилди. Макаренконинг ёзишича, видео ва сурат унга канали ўқувчиси томонидан жўнатилган. Ўқувчининг маълум қилишича, ҳокимнинг ўғли ва унинг тўрт нафар ўртоғи мазкур фуқарога ва унинг 56 ёшли отасига ҳужум қилган ва уларни калтаклаган. Улар бейсбол таёғи билан 56 ёшли эркакнинг қўлини синдирган.

Видеода Дилшод Исмоиловни йўл-йўл чизиқли футболкада кўриш мумкин. Расмда эса унинг қўлида қурол борлиги кўринади.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тошкент шаҳар ИИББ бу жиноий иш ҳақида 2020 йилнинг 11 июнида хабар берган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, воқеа 8 июнь куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида юз берган. Яшнобод туманида яшовчи 20 ёшли Мирбосит М., 19 ёшли Элмурод Д., 20 ёшли Ҳумоюн А. ва Яшнобод туманида яшовчи 20 ёшли Дилшод И. безорилик қилиб, 56 ёшли Шавкат М ва 30 ёшли Лазиз M.ga тан жароҳатлари етказган.

“Мен бу постни адолат қарор топиши ва жамият учун хавфли бўлган ҳокимвачча узоқ вақтга жим бўлиши, Олмалиқ ҳокими Усмон Раҳимов ўз ўғли ҳақида яна янгилик билиши учун ёзяпман. Кўринишидан, у ўғли ҳақидаги янгиликлардан фақат ОАВ орқали хабар топади”, — деб ёзган Никита Макаренко.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79