my5

Расман! Фуқароларга қўлқоп бепул тақдим этилади

ЖАМИЯТ 18.10.2020, 11:16
495
Расман!  Фуқароларга қўлқоп бепул тақдим этилади

Аввал хабар берилганидек,  жорий йил 19 октябридан жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилади.  

Эслатиб ўтамиз, ушбу тартиб кўпчилик томонидан танқидий муҳокамаларга сабаб бўлган эди.  Хусусан, журналист Олимжон Ўсаров бунга ўз муносабатини билдирар экан, кечаги қарор пандемия ва карантин сабаб иқтисодий аҳволи баттар қийинлашиб қолган аҳволининг юзига туширилган зўр тарсаки бўлди, дея таъриф берган эди. 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати жамоат транспортида йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилиши ҳақида хабар берди.  

Айтилишича, йўловчилар метро станцияларига киришда,  автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.

Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартибининг жорий этилишидан ягона мақсад фуқаролар саломатлигини асрашдир, деб таъкидланган хабарда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92