my5

"Текин нарса йўқ ва бўлмайди." Тиббиёт қўлқопининг йўловчиларга текинга тарқатилиши ҳам танқидга учради

ЖАМИЯТ 18.10.2020, 13:14
609
"Текин нарса йўқ ва бўлмайди." Тиббиёт қўлқопининг йўловчиларга текинга тарқатилиши ҳам танқидга учради

Транспорт вазирлиги томонидан 19 октябрдан бошлаб пойтахт жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб билан биргаликда тиббий қўлқопда бўлиши қатъиян талаб этилиши маълум қилинган эди.

Транспорт вазирлиги ушбу тартибни  бугунги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида ташкил этилганлиги билан изоҳлади.  

Ушбу тартиб кўпчилик томонидан танқидий муҳокамаларга сабаб бўлган эди.  Хусусан, журналист Олимжон Ўсаров бунга ўз муносабатини билдирар экан, кечаги қарор пандемия ва карантин сабаб иқтисодий аҳволи баттар қийинлашиб қолган аҳволининг юзига туширилган зўр тарсаки бўлди, дея таъриф берган эди. 

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилиши ҳақида хабар берилди.  

Тиббиёт қўлқопининг йўловчиларга текинга тарқатилиши ҳам кўплаб блогерларни ҳавотирига сабаб бўлмоқда. 

Хусусан, Депутатлар_минбари да чиқиш қилган Отабек Бакиров ўз муносабатида текин нарса йўқ ва бўлмайди, деган қатъий фикр айтган.

" - Кунига 300-350 минг, ойига 10 миллион қўлқоп керак бўлади, донаси 2 мингдан, жами қиймати 20 миллиард сўм.  Метро зарар кўриб ишловчи тузилма, умуман бутун шаҳар транспорт тизими ҳам. Субсидияда ўтиради. Ўша субсидияга яна 20 млрд.сўм қўшилади.

Уёқда эса  бенефициари Фустонхўжаев Фалонхўжа ака бўлган фирмадан фалон миллиардга давлат хариди амалга оширилади.

Мана бу профит ва мана шу Транспорт вазирлиги аҳмоқона қарорининг қиймати.

Савол эса битта: Ўғирликни қачон тўхтатасизлар? дейди блогер.

 

Баҳодир Аҳмедов, бу масалада хулоса чиқаришга шошилмаслик кераклигини айтади.

" - Бепул берилди дегани текинга келди деганимас. Бизнинг ўнг чўнтагимиздан олинмай, чап чўнтагимиздан олингандек гап. Нега деганда барибир бу пуллар ё бюджетдан олинади (1) ёки йўл кира нархи кўтарилади (2).  

Фуқаролардан тўғридан-тўғри олингандан бюджетдан ими-жимида олиш қулайроқ менимча. Қисқаси қайсидир каттакон катта миқдорда қўлқоп ишлаб чиқариб қўйган ёки олиб келган, шекилли. Тез ўтказиб юборинглар деб буйруқ келган бўлса керак)

Бепул берилган билан муаммо ҳал бўлмайди. Умуман бу тартибни кучга кирмай бекор қилиш керак. Кулгуга қолманглар бунақа! Бюджетдан пул олиб ёки йўл кирани кўтариб одамларга тарқатиш бепул деганимас. Алдаманглар! Осонликча ишонадиган аҳмоқ йўқ. Биронта тадбиркорга "груз" қўйилмадимикин, ишқилиб (3).  

 

Зафарбек Солижонов бу ҳолатда йўл ҳақи ошишига уриниш бўлишидан  ҳавотирланган. 

" - Энди маскани тақинглар. Жамоат транспортига тушганингизда ўзларининг қарори ва баёнотини асос қилиб, улардан бепул қўлқоп талаб қилинглар. Адашмасам биргина метрополитен хизматидан бир кунда 300 мингдан ортиқ фуқаро фойдаланади. Бепуллик умрини кўрамиз.

Шу ерда фуқаролар бир нарсага диққат қилишларини сўраб қолардим. Бу жуда қийин лекин ҳаракат қилиб кўришса керак. Энди йўл ҳақи ошишига уриниш бўлиши мумкин. Лекин ҳозирча ошмади. Агар ошадиган бўлса, транспортдан фойдаланадиган ўрта ва қуйи қатлам бунга жиддий қаршилик қилиши керак.

Чунки пандемия даврида асосий жабр кўрганлар ва қийинчиликка учраганлар шу қатлам вакиллари бўлади. Бу юк ҳам уларнинг елкасига тушиши мумкин. Ойлик, даромадлар ошмагани бунга яхшигина асос бўлади.

P.S. Ёки бюджетдан вазирликка субсидия ёки бирор бало ажратиши, вазирлик эса қайсидир қўлқопчи акахонга буларни бериши мумкин. Қараб туринглар)", дейди блогер.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ҳам бу ҳолатга ўз муносабатини қуйидагича билдирди: 

" --Тошкент шаҳар жамоат транспортида 19 октябрдан йўловчиларга қўлқоп бепул тақдим этилар экан.

Шу йўл билан блогерлар ва жамоатчилик вакилларини айримлар хайп қилишда ҳам айблашмоқда. Яъни “мана, биз халққа бепул қўлқоп тарқатяпмиз, сизлар йўқ жойдан ваҳима қиляпсизлар” дегандек.

Кечирасизлару, бу билан муаммо ҳал бўлиб қолгани йўқ. Текин қўлқоп кимни ҳисобидан тарқатилади? Бюджетданми? Демак, бунга ҳам барибир халқ, яъни солиқ тўловчиларнинг пули сарфланадими? Ёки транспорт вазири ўзини чўнтагидан тўлармикин?

Ушбу қарор бўйича қўлқопга ким пул тўлаши иккиламчи масала эди. Биринчи - энг асосий савол: бундан кимга фойда??? Ахир қўлқоп тақиш вирус тарқалишининг олдини олишда умуман бефойдалиги ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аллақачон ўз хулосасини бериб бўлган-ку.

Қўлқопнинг пулини йўловчилар тўлайдими, солиқ тўловчилар тўлайдими, транспорт вазири ёнидан тўлайдими, фарқи йўқ, мантиқсиз қарор мантиқсизлигича қолаверади."

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2.94° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92