my5

Шавкат Мирзиёев Бобомурод Абдуллаевга уч хонали уй совға қилди (видео)

ЖАМИЯТ 18.10.2020, 22:27
1823
Шавкат Мирзиёев Бобомурод Абдуллаевга уч хонали уй совға қилди (видео)

Президент Шавкат Мирзиёев журналист Бобомурод Абдуллаевга Тошкент шаҳридаги турар жой мажмуаларининг биридан барча жиҳозлари ва маиший техникалари билан уч хонали квартира ҳадя қилди. Бу ҳақда журналистнинг 18 октябрь куни Facebook’даги саҳифасида эълон қилган видеолавҳасига асосланиб Дарё хабар бермоқда.

Видеохабарга илова қилинган матнда, жумладан, шундай дейилади:

«Шу йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев менга Тошкентдаги Green Park турар жой мажмуасидан янги уч хонали квартирани ичидаги барча жиҳоз ва маиший техникаси билан бирга ҳадя қилдилар.

Бу уйга 5 октябрь куни кўчиб ўтдик. Бугун Хоразмдан онам келдилар ва Президент ҳадя қилган янги уйни ўз кўзлари билан кўрдилар. Алҳамдулиллаҳ! Президент Шавкат Мирзиёевга катта раҳмат! Аллоҳ у кишидан рози бўлсин!».

Журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон сўровига мувофиқ 8 сентябрь куни Қирғизистонда ҳибсга олинган эди. Кейинроқ, журналистнинг онаси Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилгани инобатга олиниб, у 22 август куни муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат билан озод қилингани маълум бўлди.

Журналистнинг онаси Президентга мурожаатида ўғлини афв этишни сўраркан, унинг «эски уйда оғир, ночор аҳволда яшаши»ни айтган. Бобомурод Абдуллаевнинг аниқлик киритишича, онаси ўз мурожаатида бу гапларни Президентдан уй сўраб айтмаган; онанинг ўзи 18 октябрда эълон қилинган видеомурожаатда Президент уй ҳадя қилишини кутмаганини таъкидлаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92