АсосийJamiyat

Қонун барча учун баробар бўлиши керак — Саида Мирзиёева журналистнинг калтаклангани ҳақида

'Қонун барча учун баробар бўлиши керак — Саида Мирзиёева журналистнинг калтаклангани ҳақида'ning rasmi

 Бугун журналист Алишер Рўзиохунов 22 дан 23 октябрга ўтар кечаси ички ишлар органлари ходимлари томонидан калтакланганлиги хақида хабар қилинган эди. 

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди:

" - Албатта қонун барча учун баробар бўлиши керак. Хоҳ у оддий фуқаро ёки журналист бўлсин, лекин хизмат вазифасидаги ходимлар одамларга қўл кўтаришига қаршимиз. Журналистларни биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоя қиламиз," - дейлади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз,  Тошкент шаҳар ИИББ журналистнинг калтаклангани юзасидан расмий муносабат билдирган эди.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳам телеграмдаги каналида ушбу воқеага фикр билдирди. 

    Бошқа янгиликлар