my5
Sevimli

Афғон уруши қатнашчилари ва ногиронларига солиқдан қандай имтиёзлар бор?

САВОЛ-ЖАВОБ 29.10.2020, 13:02
Афғон уруши қатнашчилари ва ногиронларига солиқдан қандай имтиёзлар бор?

Кўпчилик афғон уруши қатнашчиларини қизиқтирган мазкур саволга Давлат солиқ қўмитаси катта инспектори Зафар РАҲИМЖОНОВ жавоб берди...

— Янги таҳрирда қабул қилинган Солиқ кодексининг 421-436-моддаларига мувофиқ, уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқларидан тўлиқ озод қилинади. Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) эса ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади. Ушбу солиқ имтиёзлари, якка тартибдаги уй-жой қурилиши, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга берилади. Бунда мазкур солиқ имтиёзлари солиқ тўловчининг танлови бўйича фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади.

Шунингдек, солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.
 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10507.46
USD 10.47
12586.89
EUR 35.64
136.97
RUB -1.62