my5
Sevimli

Архивдан ҳужжатлар топилмаса, меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар бўйича иш стажи ҳисобланадими?

САВОЛ-ЖАВОБ 30.10.2020, 14:47
Архивдан ҳужжатлар топилмаса, меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар бўйича иш стажи ҳисобланадими?

Самарқанд вилоят Булунғур туманидан А.Номозов таҳририятимизга "Хусусий фирмасида 1999 йилдан 2016 йилгача оператор бўлиб ишлаганман. Ҳозирда фирма тугатилган. Шу даврдаги иш стажларим архивга топширилмаган. Архивдагилар эса “1999 йилдан 2016 йилгача маълумотнома йўқ”, деб беришди.Бироқ меҳнатдафтарчамда1999 йилда ишга қабул қилинганим ва 2016 йил пенсияга чиқиш муносабати билан фирма муҳри бор. Бундан ташқари 1982-1988 йилларда Жиззах шаҳридаги автобазада ҳайдовчи бўлиб ишлаганман. У ерда ҳам архив ҳужжатлар йўқэкан. Шу ҳолатларга ойдинлик киритиб беринг", деб мурожаат қилди.

Мазкур мурожаатга жавоб олиш мақсадида “Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон АЛИЕВ билан боғландик.

— Архивлар томонидан меҳнат дафтарчаси асосида меҳнат стажи ва фуқаронинг сўровига асосан иш хақини  тасдиқлаш  бўйича мавжуд ҳужжатлар асосида архив маълумотномаси тайёрлаб берилади. Агар ушбу ҳужжатлар архивларда бўлмаган тақдирда 1999-2016 йилгача иш стажингизни суд орқали, яъни ўзингиз билан ишлаган фуқароларнинг гувоҳлиги орқали тиклашингиз мумкин. Ойлик маошингизни 2005 йилдан бошлаб Халқ банки орқали “Жамғариб бориладиган пенсия китобчаси” орқали олишингиз имкони бор. Шу билан бирга архив томонидан“архив сақловига топширилмаган” мазмунидаги маълумотнома берилади. Ушбу маълумотномани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига олиб борасиз. Сизга хизмат кўрсатувчи инспектор ўрнатилган тартибда суд органларига мурожаат қилиб, ишлаганлигингизни тасдиқловчи суд қарорини чиқаришда амалий ёрдам кўрсатади. Иш стажи тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда меҳнат фаолияти даврлари суднинг қарори биланбелгиланади.

Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари фуқароларга иш стажини тасдиқлаш учун қонунчиликда назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда судларга даъволар тайёрлашда кўмаклашишади. Эркаклар учун 1991 йилгача ишлаган ташкилоти топилмаса, Меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар бўйича стаж ҳисобланади. Меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10507.46
USD 10.47
12586.89
EUR 35.64
136.97
RUB -1.62