my5

"У ота-онасига ёлғиз ўғил фарзанд эди". Намангандаги дала шийпонидан жасади чиққан 8 ёшли бола воқеаси тафсилотлари маълум қилинди (видео)

ЖИНОЯТ 19.11.2020, 12:32
4041
"У ота-онасига ёлғиз ўғил фарзанд эди". Намангандаги дала шийпонидан жасади чиққан 8 ёшли бола воқеаси тафсилотлари маълум қилинди (видео)

Аввалроқ, 15 ноябрь куни Наманган вилояти Норин тумани Норинкапа маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қамбарали ота набираси Бахтиёр” фермер хўжалигининг дала шийпони ўтин хонасидан 8 ёшли мактаб ўқувчиси И.У.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилгани хабар қилинган эди.

Айни пайтда маълум бўлишича, болакай оилада ёлғиз фарзанд бўлган. Бу ҳақда "Замон" дастурида маълум қилинди.

Келтирилган тафсилотларга кўра, болакай 15 ноябрь куни соат тонги 8:30ларда уй паррандаларини боқиш учун кўчага чиққан ва бедарак йўқолган. Шу куни кечгача бола ота-онаси ва яқинлари томонидан қидирилади. Маҳалла фаолларидан бири Норинкапа маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қамбарали ота набираси Бахтиёр” фермер хўжалигининг дала шийпони ўтин хонасидан бола жасади чиққани ҳақида ИИБга хабар беради. Шундан сўнг, жасад қидирилаётган 8 ёшли мактаб ўқувчиси И.У.га тегишли экани маълум бўлган. Мазкур жиноят юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинишича, бола ота-онасига ёлғиз ўғил фарзанди экан.

 

Айни пайтга қадар қотиллик тафсилотлари тўлиқ очиқланмади. Бош прокуратура ўша куннинг ўзида вилоят прокуратураси томонидан номаълум шахсга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в, з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда фош этиш чоралари кўрилаётганини маълум қилган эди.   

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° туман
Валюта курси
10414.86
USD 23.93
12344.73
EUR 50.18
136.69
RUB 2.35