my5
Sevimli

Нефт базасида ёниб кетган цистернада 120 тонна ёқилғи бўлган, алангани ўчириш учун 130 нафар ходим жалб қилинди — ФВВ

ЖАМИЯТ 26.11.2020, 20:02
Нефт базасида ёниб кетган цистернада 120 тонна ёқилғи бўлган, алангани ўчириш учун 130 нафар ходим жалб қилинди — ФВВ

Аввал хабар берганимиздек, бугун соат 11:31 да Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган “Пахта нефт сақлаш” МЧЖ омборхонаси ҳудудидаги 5000 м.куб сиғимли ёқилғи резервуарида ёнғин келиб чиққан

ФВВ ёнғин бўйича қўшимча маълумот берди.

Маълум бўлишича унда тахминан 120 тонна енгил алангаланувчи суюқ ёқилғи бўлган. Мазкур ҳолатни бартараф этиш учун воқеа жойига ФВВнинг 35 та махсус техникаси ҳамда 130 нафар ходимлари  жалб этилган.  

Ёнғин соат 14:19да ўраб олиниб, 18:15 тўлиқ бартараф этилди.  

Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар, Энергетика  вазирлиги раҳбарияти, шунингдек, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситалари жалб этилган. Айни вақтда, воқеанинг келиб чиқиш сабаби бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёнғин содир бўлиши билан тегишли чоралар кўриш учун Энергетика вазири воқеа жойига зудлик билан етиб борган эди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10518.99
USD 18.18
12798.46
EUR 115.58
139.72
RUB -2.94