my5
Sevimli

"3 йилдан 16 йилгача". Шов-шув бўлган Қўқондаги "Шедевр" чойхонасида содир этилган жиноят иштирокчиларига суд ҳукми ўқилди

ЖИНОЯТ 04.12.2020, 20:44
"3 йилдан 16 йилгача". Шов-шув бўлган Қўқондаги "Шедевр" чойхонасида содир этилган жиноят иштирокчиларига суд ҳукми ўқилди

Бир муддат аввал, жорий йилнинг 6 февраль куни соат 00:10 ларда Қўқон шаҳрида жойлашган чойхонада жанжаллашган эркак бир неча кишини ов милтиғи билан жароҳатлагани ҳақида хабар берган эдик. 

Шундан сўнг, Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ушбу жанжал сабалари маълум қилган ва содир этилган жиноят иши юзасидан 37 нафар шахс суд қилинаётган эди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Қўқон шаҳридаги “Шедевр” ва Данғара туманидаги “Марокаш” номли чойхоналарда содир этилган жиноятлар ва улар билан боғлиқ бошқа жиноятлар бўйича айблов ҳукмини чиқарди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Дастлабки тергов органи томонидан 37 нафар шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан айб эълон қилинган жиноят иши суд мажлисида қонунда белгиланган 4 ой кўрилди.

Судланувчиларнинг бир нафари суддан яширингани учун жиноят ишининг унга оид қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, эҳтиёт чораси қамоққа алмаштирилиб, қидирув эълон қилинган эди.

Суд судланувчиларнинг 1 нафарини безорилик руҳида учта одамни қасддан ўлдиришга суиқасд қилиш, қонунга хилоф равишда қурол сақлаш ва безорилик жиноятлари содир этган деб, аввалги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиб 16 йил муддатга, ўқ отар қуролини қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятини содир этган 1 нафар шахсга аввалги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиб 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Ўқ отар қуролини қонунга хилоф равишда сақлаш жиноятини содир этган 1 нафар шахсга аввалги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиб 4 йил 4 ой муддатга, муқаддам судланган ва суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ даврида безорилик жинояти содир этган 9 нафар шахсга нисбатан аввалги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиб 5 йил муддатга, безорилик жинояти содир этишда фаол иштирок этган 4 нафар шахсга аввал судланмаган бўлсаларда 5 йил, 2 нафарига эса 4 йил муддатга, бошқаларнинг ундови билан безорилик жинояти содир этган 18 нафар шахсга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди ва уларнинг 2 нафари суд залидан қамоққа олинди.

Ҳукм эълон қилингандан сўнг раислик қилувчи судья ҳукм мазмуни, судда келтирилган айрим важлар билан қўшилмаслик сабаблари, жазо тайинлашда эътиборга олинган ҳолатлар ва ҳукмдан норози тарафларнинг шикоят қилиш ҳуқуқларини тушунтирди.

–Тергов органи томонидан йиғилган ва ҳимоя томонидан судга тақдим этилган далиллар тўлиқ текширилди ва улар ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончилиги нуқтаи назаридан баҳоланди. 

Суд айблов ҳукми чиқариш билан биргаликда жиноят содир этилишига сабаб бўлган омиллар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳамда дастлабки тергов ўтказишда йўл қўйилган айрим камчиликлар борасида хусусий ажрим ҳам чиқарди, – дейди вилоят судининг судьяси Раҳматжон Арапов.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10518.99
USD 18.18
12798.46
EUR 115.58
139.72
RUB -2.94