1

Қўқондаги оммавий тўполоннинг сабаблари аниқланди

ЖИНОЯТ 20.02.2020, 12:02
Қўқондаги оммавий тўполоннинг сабаблари аниқланди

Жорий йилнинг 6 февраль куни соат 00:10 ларда Қўқон шаҳрида жойлашган чойхонада жанжаллашган эркак бир неча кишини ов милтиғи билан жароҳатлагани ҳақида хабар берган эдик.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида Қўқон шаҳридаги “Марокаш” ва “Шедевр” чойхонасидаги жиноий ҳолат бўйича баъзи маълумотлар берилди. 

Жорий йилнинг 5 февралидан 6 февралга ўтар кечаси соат 00:10 ларда Қўқон шаҳридаги "Шедевр” чойхонасида бир неча ёшлар ўртасида оммавий тўполон рўй берди. Уч нафар йигит чойхонага келиб, у ерда 27 ёшли А.У. ва унинг шериклари билан ўзаро жанжаллаша бошлади. А.У.нинг ёнида бўлган З.М.да ноқонуний қурол бор эди. Қирқма милтиғи билан жанжал иштирокчиларга қарата икки маротаба ўқ узди. Уч нафар йигит тан жароҳати олди. 

Яраланган йигитлар 25 ёш ва 31 ёшда эди. Улар сочма ўқдан етказилган тан жароҳати билан Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

photo5364231337877286000.jpg

–Қўқонда содир этилган жиноий ҳолат арзимаган келишмовчиликдан келиб чиққан бўлиб икки томон ўртасидаги катта жанжалга айланган, – дейди вилоят ИИБ бошлиғи Дониёр Тошхўжаев. – Биз дастлаб жабрланувчи билан шифохонада гаплашганимизда уйдаги жанжал сабаб ойнани синдириш оқибатида қўлини кесиб олганлигини билдирди. Чойхонадаги камералар эса барча ҳолатга ойдинлик киритди. Йигитлар қўлларига резина таёқ, пичоқ ва бошқа жисмлар олиб, жанжаллашиб, безорилик қилишган. Вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисмининг тегишли бандлари (қасддан одам ўлдиришга суиқасд) ва 277-моддаси (безорилик) билан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, 30 нафар шахсга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Жиноят ишига алоқадор бўлиши мумкин бўлган яна 25 нафар шахс аниқланиб, уларга нисбатан "маъмурий қамоқ" қўлланилди. Ҳозирда уларнинг ушбу ҳамда бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1