Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди иш юритувидаги «International Job Оrganization» хусусий бандлик агентлиги" МЧЖ мансабдор шахслари Ш. Абдураҳмонов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши ҳудудларда давом эттирилади. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу жиноят ишининг мазмунан кўрилиши жорий йил 17-19 декабр кунлари соат 11.00 да жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди биносида бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи ушбу жиноят иши доирасида жабрланувчи ва гувоҳ деб эътироф этилган фуқароларни белгиланган вақтда юқорида кўрсатилган суд биносига келишлари сўралади.
Манзил: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Мингтут кўчаси, 1 уй.
Аввалроқ ушбу жиноят иши бўйича суд иши Урганч ва Жиззахда бўлиб ўтган эди.






