Шу кунларда республикамизнинг барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўзларининг 2020 йил ҳисоботлари ва келгуси йил режалари бўйича халққа ҳисобот беришмоқда. Бугун 18 декабрь куни эса Чуст тумани ҳокими Бекзод Хамдамов ўз Мурожаатномасини ўқиб эшиттирди. Бу биз иштирок этган Наманган вилоятидаги 4-туман ҳокимлиги сессияси бўлиб (Наманган, Уйчи, Мингбулоқ ва Чуст туманлари), ушбу туманлар ҳокимлари статистикасидан келиб чиқиб, уларнинг иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичлари бўйича солиштиришга қарор қилдик. Ўйлаймизки, бу сизга ҳам қизиқ бўлади. Рейтинг натижаси эса саҳифа охирида ҳисобланади.
1. Ҳудудлар тоифасига кўра:
Наманган тумани – “яшил”;
Уйчи тумани – “сариқ”;
Чуст тумани – “сариқ”;
Мингбулоқ тумани – “қизил”.
2. Ҳокимликлар хазинасида қоладиган ортиқча тушумлар бўйича рейтинг:
- Мингбулоқ тумани – 9,5 млрд. сўм (ўтган 11 ойда);
- Наманган тумани – 8,8 млрд. сўм (йил якунига қадар);
- Чуст тумани – 5,8 млрд. сўм (ўтган 11 ойда);
- Уйчи тумани – 5 млрд. сўм (йил якунига қадар).
3. “Темир дафтар”дан чиқариш бўйича рейтинг:
- Мингбулоқ тумани – 2353 та оилалардан 2 135 таси чиқарилган - 90, 7 %;
- Чуст тумани – 2733 та оилалардан 2 304 таси чиқарилган - 84,3 %;
- Уйчи тумани – 2415 та оилардан 1460 таси чиқарилган - 60.5 %;
- Наманган тумани – 2228 та оилалардан 1 911 таси чиқарилган - 53,4 %.
4. Мурожаатномалар статистикалари ҳажми бўйича (14 шрифт, Calibri):
1. Чуст тумани – 42 саҳифа, 11680 та сўз;
2. Наманган тумани – 28 саҳифа, 7830 та сўз;
3. Уйчи тумани – 19 саҳифа, 5871 та сўз;
4. Мингбулоқ тумани – 16 саҳифа, 3527 та сўз.
5. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича рейтинг:
- Наманган тумани – 739,9 млрд. сўм;
- Чуст тумани – 540.7 млрд.сўм;
- Мингбулоқ тумани – 418,3 млрд. сўм;
- Уйчи тумани – 154 млрд. сўм атрофида.
6. Тадбиркорларга ажратилган кредитлар миқдори бўйича рейтинг:
- Мингбулоқ тумани – 64,4 млрд. сўм;
- Наманган тумани – 54.4 млрд. сўм;
- Уйчи тумани – 49,5 млрд. сўм;
- Чуст тумани – 28,2 млрд сўм.
7. Яратилган иш ўринлари бўйича рейтинг:
- Уйчи тумани – 3546 та;
- Наманган тумани – 3397 та;
- Чуст тумани – 1818 та;
- Мингбулоқ тумани – 1178 та.
Натижалар:
Биз статистикалардан келиб чиқиб, юқоридаги 4 та туманларда асл вазият айнан шундай, дейиш фикридан йироқмиз. Биз фақат ҳокимлар берган ҳисоботлар асосида кўз ўнгингизда 7 та категорияларга кўра рейтинг натижаларини эълон қиламиз:
1-ўрин. Мингбулоқ тумани. “қизил” ҳудуд, яратилган янги иш ўринлари сони энг кам, лекин энг кўп бюждет тушумига эга ва тадбиркорларга энг кўп кредит ажратган туман (4 та туман мисолида).
2-ўрин. Наманган тумани. “яшил” ҳудуд. Саноат ишлаб чиқариш ҳажми бўйича энг юқори, “темир дафтар”дан чиқариш бўйича энг охирги ўриндаги туман (4 та туман мисолида).
3-ўрин. Чуст тумани. "сариқ ҳудуд". Мурожаатномаси энг узун, тадбиркорларга кредитлар ажратиш бўйича охирги ўриндаги туман (4 та туман мисолида).
4-ўрин. Уйчи тумани. "сариқ ҳудуд". Яратилган иш ўринлари сони энг юқори, бюджет тушумлари ва тадбиркорларга ажратилган кредитлар миқдори бўйича энг охирги ўриндаги туман (4 та туман мисолида).
Хулоса ўзингиздан!
Сардорбек Раҳмонқулов