АсосийЖАМИЯТ

“Даракчи” ва Уйчи “миссияси”: Ҳоким ота-оналар мурожаати ижобий ҳал бўлишига ваъда берди

14 декабрь куни таҳририятимизга Уйчи туманидаги ота-оналар томонидан йўлланган мурожаат 17...

14 декабрь куни таҳририятимизга Уйчи туманидаги ота-оналар томонидан йўлланган мурожаат 17 декабрь куни сайтимизда “Наманган вилоят Уйчи туманида жойлашган 39-сонли МТТ таъмирга муҳтож(ми?)” сарлавҳаси остида эълон қилинган эди. Буни қарангки, мақола эълон қилинган пайтда биз айнан Уйчи туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақовнинг 2020 йил якунлари ҳамда 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари ҳақида мурожаатномасини тинглаётган эдик. Ота-оналар мурожаатини сессия сўнгига қолдириб, ҳокимнинг айнан таълим соҳасидаги мурожатига эътибор қаратдик.

БОҒЧАЛАРГА БОЛАЛАР ҚАМРОВИ ҚАЙ ҲОЛАТДА? 

Муҳаммадаюбхўжа Апақовнинг маълум қилишича, Уйчи тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфида жами 141 та: 46 та давлат, 1 та хусусий, 2 та давлат шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва 92 та оилавий нодавлат таълим ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Туманда 3-7 ёшли болалар 18 585 эса нафарни ташкил этади. Шундан 11 840 нафар бола давлат ва нодавлат МТТларига қамраб олинган. Қамров даражаси – 63,7%.

ДАСТУР ДОИРАСИДА

2020 йил дастури бўйича 4 та объектнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш учун марказлашган маблағлар ҳисобидан 19 млрд. 707 млн. сўмлик ишлар бажарилиб, шундан 12-сонли МТТда лойиҳа қиймати 2 млрд. 871 млн. сўмлик, 13-сонли мактабгача таълим ташкилотида лойиҳа қиймати 3 млрд. 240 млн. сўмлик қайта реконструкция ишлари тўлиқ бажарилди”, - дейди ҳоким.

ТАЛАБА БЎЛА ОЛГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ ЭСА...

Туманда бугунги кунда жами 46 та умумтаълим мактаби ҳамда 1 та “Баркамол авлод” болалар маркази мавжуд. 2020-2021 ўқув йилидаги жами ўқувчилар сони 38 250 нафар. 2019-2020 ўқув йилида туманда жами 2651 нафар ўқувчи 11-синфни тамомлаб, улардан 524 нафари олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган.  Ўқув йили якуни билан ОТМларга кириш кўрсаткичи – 19,9 %.

Лекин тумандаги 6-мактаб битирувчиларини ОТМларига кўрсаткичи 63% ни ташкил қилганлиги учун ҳоким ушбу таълим муассасаси жонкуяр муаллимларига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтди.

ЭНДИ ОТА-ОНАЛАР МУРОЖААТИГА ҚАЙТСАК...

Унда айтилишича, тумандаги 39-сонли МТТда болажонлар учун етарли бўлиши лозим бўлган шарт-шароитлар, қулайликлар етарли эмас. Муассаса бир неча йиллардан бери фаолият олиб борсада, яқин йиллар давомида таъмирланмаган. Ҳатто хоналарда санитария-гигиенага талабларига жавоб берадиган қўл ювиш ва ҳожатхоналари ҳам йўқ. Қишнинг совуқ кунида болалар ташқи хожатхонага боришади.

ҲОКИМ ВАЪДА БЕРДИ

Сессия сўнгида бу масала бўйича изоҳ сўраганимизда Уйчи тумани Мактабгача таълим бўлими мудираси туманда замонавий типдаги МТТларнинг ҳам кўплаб қурилгани, 39-сонли МТТда болажонларнинг ота-оналари ҳам фарзандларининг шундай шароитларда тарбияланишларини хоҳлаши табиийлигини, аслида ўтган давр мобайнида 39-сонли МТТнинг томи ва иссиқлик тизими таъмирлаб берилганини, барча МТТларни тўлиқ таъмирлаш билан қамраб олиш мумкин эмаслгини билдирди. 

Шундан сўнг туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов агар томи ва иссиқлик тизими таъмирдан чиқарилган бўлса, 39-сонли МТТнинг қолган таъмирга муҳтож жойларининг аҳволини яхшилаш катта маблағ талаб қилмаслигини айтиб, бунга масъул ҳодимларга вазиятни тез муддатда ижобий ҳал қилиш бўйича кўрсатма берди.

Ечимнинг қанчалик тез ҳал бўлишини эса кузатамиз. Ваъда 17 декабрь куни берилди. 

 

Сардорбек Раҳмонқулов

Мавзуга оид:

Наманганда қайси ҳокимнинг “пули кўп”? 4 та туман мисолида таҳлил қиламиз

Бюджет пуллари қаерларга сарфланган? Ҳоким тиийинигача ҳисоблаб берди

Намаган тумани ҳокими пандемиядаги йўқотишлар ҳақида очиқ маълумот берди

 

    Бошқа янгиликлар