Қўқонда газ ва электр таъминотидаги узилишлар норози аёллар шаҳар ҳокимлиги олдидаги йўлни тўсди. Ҳолат тасвирланган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳокимият атрофида яшовчи аёллар Қўқон шаҳар ҳокимлиги биноси олдидаги катта йўлни тўсган. Улар масъулларга уйларида электр токи ва газ йўқлигини, совуқда бу ҳолатга чидаб бўлмаслигини билдириш мақсадида бу ишни амалга оширган.
Фуқаролардан бири бу муаммолар юзасидан бир неча бор мутасаддиларга мурожаат қилишганини, лекин бунинг фойдаси бўлмаганини айтиб ўтган. Aёлларнинг бу намойиши машиналарнинг ҳаракатдан тўхташига, тирбандлик юзага келишига сабаб бўлган.
Сал аввал Сурхондарёда электр таъминотидаги узулишларидан норози аҳоли кўчада балон ёқиб норозилик уюштиргани хабар қилинган эди.
Шунингдек, аввалроқ, Бухоро ва Андижон вилотяларида газ таъминотидан норози аҳоли томонидан намойиши уюштирилиб, аҳоли катта йўлни тўсиб қўйганди.






