my5
Sevimli

Сенаторлар Конституцияга киритилаётган ўзгаришларни маъқуллади

СИЁСАТ 06.01.2021, 13:28
Сенаторлар Конституцияга киритилаётган ўзгаришларни маъқуллади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 11- ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди. 

Маълум қилинишича, суд тизимида ташкилий-тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилаётганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 107-моддасига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар асосан судлар фаолиятига оид бўлиб, 14 та ҳудудда умумюрисдикция судлари ташкил этилади, туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилади.

Мазкур Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши суд тизимини бошқариш масалаларини такомиллаштирилиши, вилоят ва унга тенглаштирилган судларни ташкилий, молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга эришиш билан бир қаторда, энг аввало, фуқароларнинг судма-суд сарсон бўлиб юришига барҳам бериб, уларнинг муаммосининг бир жойда ҳал қилиниши имконини беради.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Мавзуга доир:

"Қийноқ" масаласи Ўзбекистон кун тартибидан чиқиб кетиши керак–Танзила Норбоева

Танзила Норбоева бюджет масаласида маҳаллий ҳокимликларни кескин танқид қилди

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10518.99
USD 18.18
12798.46
EUR 115.58
139.72
RUB -2.94