АсосийSavol-javob

Ўзбекистонда туғилмаган боланинг ДНК таҳлили ўтказиладими?

'Ўзбекистонда туғилмаган боланинг ДНК таҳлили ўтказиладими?'ning rasmi

Ҳомиладорман, лекин турмуш ўртоғим бу ҳомилага шубҳа билан қарамоқда. Туғилмаган боланинг ДНК таҳлилини ўтказиш мумкинми?

Ушбу саволга АОКАда ўтказилган брифингда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ахборот хизмати раҳбари Саидиллахўжа Саидхўжаев жавоб қайтарди:

 " - Мумкин, бунинг учун ҳомиладан намуна олиш зарур. Ушбу жараёнда бола тушуб қолиш хавфи юқори бўлгани сабабли, бизнинг амалиётимизда бу қўлланилмайди.

Айрим чет эл лабораторияларида «ноинвазив пренатал диагностика» усули қўлланилади. Унда туғилмаган боланинг «фетал ДНК»си онанинг қонидан ажратиб олиб таҳлил қилинади.

 Аммо ушбу усул учун махсус, жуда қиммат ускуналар ва реагентлар талаб қилингани, таҳлилнинг таннархи жуда қимматга айланиши, шунингдек, амалиётда бу йўналишдаги таҳлилга кўп ҳам эҳтиёж йўқлиги боис бизнинг Марказимизда бу турдаги таҳлил ўтказилмайди", - деди  Саидиллахўжа Саидхўжаев.

    Бошқа янгиликлар