Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи директори ўринбосари Шуҳрат Давронов ушбу саволга АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида қуйидагича жавоб берди:
« - Ижтимоий нафақа пулларини бериш тартиби шундай: фуқаролар ўз ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли маълумотларни МФЙга тақдим этади. Маҳалла масъуллари эса бу маълумотларни ҳар ойнинг 15-санасига қадар Пенсия жамғармаси бўлимига олиб келиши лозим. Пенсия бўлимлари эса аризани ўрнатилган мезонларга асосан кўриб чиқади.
️Ижтимоий нафақа — оила аъзолари даромади киши бошига 393 минг сўмдан паст бўлса, унга ижтимоий нафақа тайинланади. Агар ижтимоий нафақат сўраган кишининг икки ёки ундан кўп кўчмас мулки бўлса, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан камроқ бўлган ёки бир нечта автотранспорти мавжуд бўлса, унинг аризаси рад этилади», - деди Шуҳрат Давронов.