АсосийJamiyat

«У ҳалол одам, касбига муносабати бошқача» -- Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Ариповни ҳокимга ўрнак қилиб кўрсатди

'«У ҳалол одам, касбига муносабати бошқача» --   Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Ариповни ҳокимга ўрнак қилиб кўрсатди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Фарғона шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. 

Ушбу йиғилишда иштирок этаётган “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловга кўра,  давлат раҳбари Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровга маслаҳат берди ва у қандай ҳоким бўлиши кераклиги борасида ўрнак бўла оладиган шахсни айтди.

“Бизга маслаҳат берадиган эмас, аравани тортадиган ҳоким керак. Қоровуллик учун вазир бўлмайди. Мен нима учун Ариповни (бош вазир Абдулла Арипов - таҳ.) ёнимда олиб юраман, бу одам ўзгармайди. Касбига муносабати бошқача, ҳалол одам. 

Самарқандда ҳоким бўлганимда битта шу вазир олдимга келиб, муаммоларни сўраган. Бошқа бирорта вазир келмаган. Ургутда телефон йўқ, дедим. Ўзи уч кун юриб, масалани ҳал қилди. Вазир шундай бўлиши керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ, президент Фарғона вилоятининг одинги ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳақида фикр билдирган эди.

    Бошқа янгиликлар