my5
Sevimli

Агар битта дарахт кесилса, ўша куни ариза ёзиб ишдан кетаман — Жаҳонгир Ортиқхўжаев (видео)

ЖАМИЯТ 13.02.2021, 14:40
Теглар: Видео, Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Агар битта дарахт кесилса, ўша куни ариза ёзиб ишдан кетаман — Жаҳонгир Ортиқхўжаев (видео)

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган «Истиқлол» мажмуаси бўйича танлов эълон қилган эди. Унга кўра мажмуани барпо этиш жойи сифатида Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари оралиғида, Марказий универмаг (ЦУМ) қаршисидаги ҳудуд танланган. Ушбу танлов кўпчилик томонидан қизғин мунозараларга сабаб бўлаётган эди.

Бугун, 13 февраль куни “Мовий гумбазлар” ресторани яқинидаги хиёбонда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жамоатчилик вакиллари билан Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига  бағишлаб “Истиқлол” мажмуасини барпо этиш масаласига оид учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Унда пойтахт ҳокимининг маълум қилишича, “Истиқлол” мажмуаси Мустақилликнинг рамзини акс эттирувчи СТЕЛЛА барпо этилишини кўзда тутади. Бошқа ҳеч қандай қурилиш иншоотлари бўлмайди.  

Фақат шу жойда ишлар олиб борилади. Стелла атрофидаги периметр ободонлаштирилади, қолган ҳиёбон ҳудудининг бир метри ҳам тегилмайди. Биронта дарахт тегилмайди. 

"Агар бирорта дарахтга тегилса мен ўша куни ариза ёзиб, ишдан кетаман", - дея ваъда берди Ортиқжўхаев. 

Шарҳлар

Хоразмда эркак собиқ хотинини пичоқлаб ўлдирди, қайнонасини жароҳатлади (видео)

12.07.2021, 10:59

Хоразм вилояти Хонқа туманида 4 июль куни эркак жанжал сабаб собиқ хотинини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, ҳодиса 3...
Тошкентда фуқаро ҳеч бир сабабсиз оммавий калтакланди (видео)

12.07.2021, 09:16

Ижтимоий тармоқларда Олмазор туманидаги дўконлардан бирининг олдида жанжал акс этган видеотасвир тарқалди.Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот тадим этди.Келтирилишича, жорий йилнинг 10 июль куни тахминан...
Жаҳонгир Ортиқхўжаев – Тошкентда охирги 3 йилда қилинган бунёдкорликлар кўлами бундан аввалги 70 йилда қилинган ишлар хажми билан тенг

02.06.2021, 18:15

Бугун, 2 июнь куни, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Американинг Crow Holdings компанияси мутасаддилари билан учрашди. Самимий руҳда ўтган мулоқотда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва...
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида эмас, катта ангарда ўтиришни хоҳлаяпман

25.05.2021, 18:14

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент беш ташаббус ҳаракати доирасидаги ёшлар билан учрашувда ёшларга шароит яратиб бериш масаласини гапириб ўтди. Бу ҳақда Даракчи.уз мухбири хабар...